Фото: Daily Mail
АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Яқин Шарққа USS Georgia атом субмаринасини жўнатиш, шунингдек, Abraham Lincoln самолётлар ташувчи кемасини йўналтиришни тезлаштиришга буйруқ берди. Бу ҳақда Пентагон Остин ва Исроил мудофаа вазири Йоав Галант ўртасидаги телефон суҳбати якуни бўйича хабарида маълум қилди.
Айтилишича, USS Georgia сувости кемаси бошқарилувчи ракеталар билан таъминланган. Abraham Lincoln авиаташувчиси эса минтақага F-35C қирувчи самолётлари билан боради. Қўшимча қилинишича, USS Theodore Roosevelt авиаташувчиси айни пайтда Яқин Шарққа етиб келган.
Остин ва Галант Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва Исроил ҳудудини ҳимоялаш масалаларини муҳокама қилишган. Таъкидланишича, Остин ўз иттифоқчисини ҳимоя қилиш учун АҚШ барча зарур қадамларни ташлашга шайлигини билдирган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Генерал Кирилловга суиқасд иши бўйича янги айбланувчилар пайдо бўлди
АҚШнинг Хитой компаниялари ҳақидаги баёноти
Илон Маск Оқ уйга Трамп билан биргаликда кўчиб ўтишни режалаштирмоқда
Трамп иши бўйича махсус прокурор ҳисоботи: «Агар сайланмаса, айбдор деб топиларди»
Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик яна 90 кунга узайтирилиши мумкин
Шавкат Мирзиёев йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказди