Покистонда тўйларни энди гориллалар қиздирмоқда

Покистонда тўй ва бошқа тадбирларда горилла костюмидаги раққосларнинг чиқиши янги трендга айланмоқда. Лаҳорда фаолият юритувчи махсус хизматлар тўйлар, туғилган кунлар ва турли байрамларда меҳмонларни кўнгил очишга чорлаётган горилла образидаги раққосларни таклиф қилмоқда.
Тўлиқ ҳаво билан шишириладиган улкан костюмларда чиқиш қилаётган раққослар даврага тушиб, сакраб рақсга тушади, меҳмонларни ҳам ўзига қўшиб, тадбирга янада кўтаринки кайфият бағишлайди. Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеолар эса ушбу ноодатий томошанинг машҳурлигини янада оширмоқда.
Қизиқ томони, горилла тренди қўшни Ҳиндистонда ҳам 2026 йил бошидан тўй маросимларида оммалаша бошлаган. Айрим тўйларда горилла костюмидаги раққослар келин-куёв ва меҳмонлар билан бирга рақсга тушиб, давранинг асосий қаҳрамонига айланмоқда.
Тренд нафақат тўйларда, балки туғилган кунлар ва университет тадбирлари каби бошқа маросимларда ҳам кўриниш бера бошлаган. Покистоннинг Dawn нашри бундай чиқишлар университет тадбирлари ва турли байрамларга ҳам кириб келаётганини қайд этган.
Сизнингча, ўзбек тўйларида ҳам горилла костюмидаги раққосларнинг чиқиши қизиқ бўлармиди? Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.






























Изоҳлар 0
…