Рухшона «Ўз касбининг фидойиси» медали билан тақдирланди

Рухшона «Ўз касбининг фидойиси» медали билан тақдирланди

Хонанда Рухшона МДҲ миқёсида ўтказилган халқаро кўрик-танловда медал билан тақдирланди. Тақдирлаш маросимида санъаткорга, шунингдек, «Ўз касбининг фидойиси» номли сертификат ҳам топширилди.

Рухшона ушбу хушхабарни Instagram саҳифасида эълон қилган сурат ва видеолари орқали маълум қилди. Хонанда учун мазкур эътироф ижодий фаолиятидаги муҳим ютуқлардан бири бўлди. У тадбирдан олинган лавҳаларни мухлислари билан бўлишиб, қувончини уларга ҳам улашди.

Ушбу видео ва расмлар остида хонанда ўзининг 16 йилдан ортиқ ижодий фаолияти давомида эришган навбатдаги ютуғидан мамнун эканини билдириб, «Ўз касбининг фидойиси» медали билан тақдирланганини маълум қилган.

«16 йилдан ошиқ ижод қилиб келяпман! Беҳисоб шукур! Кучли эркак — аёли ғалаба қозонганида уни қўллаб-қувватлайди ва ёнида туради. Заиф эркак эса: “Нега унга, менга эмас?” — деб сўрайди. “Ўз касбининг фидойиси” медали билан тақдирландим! Ҳаммангизга катта раҳмат! “Хизмат кўрсатган артист” унвони ҳам насиб қилсин», — дея ёзиб қолдирган хонанда.

O'zbekiston bayrog'i oldida erkak va "O'z kasbining fidoyisi" mukofotini tutgan ayol turibdi.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар