Пекинда гуманоид роботлар ўртасида рақс мусобақаси ҳам ўтказилди (видео)

Хитой пойтахти Пекин шаҳрида II Жаҳон гуманоид роботлар ўйинлари доирасида роботлар ўртасида рақс мусобақалари ташкил этилди. Унда гуманоид роботлар турли рақс услубларидаги ҳаракатларини намойиш этиб, ўзининг мувозанат ва ҳаракат имкониятларини кўрсатди.
Мусобақа дастуридан кўча рақси, черлидинг ва рақс спорти каби йўналишлар ўрин олган. Рақс спортида эса икки гуманоид роботдан иборат жамоалар вальс ёки самба ижро этиш орқали беллашган.
II Жаҳон гуманоид роботлар ўйинлари 22–26 август кунлари Пекиндаги Миллий тезкор конькида учиш аренасида бўлиб ўтган. Мусобақада 16 мамлакатдан 666 та жамоа ва 2056 та робот иштирок этган.






























Изоҳлар 0
…