Ғазо ҳақидаги фильм Венецияни ларзага солди: 25 дақиқалик олқишлар

Ғазо ҳақидаги фильм Венецияни ларзага солди: 25 дақиқалик олқишлар

Исроиллик режиссёрлар Юваль Абрахам ва Рейчел Сзорнинг Ғазодаги уруш ҳақида суратга олган “NAZA” ҳужжатли фильми Венетсия халқаро кинофестивалида томошабинлар томонидан қарийб 25 дақиқа давомида олқишланди. 80 дақиқалик картина фестивалнинг асосий танловида намойиш этилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Фильм 10 сентябрь куни илк бор оммага тақдим этилди. Унинг намойишидан сўнг давом этган 24,5 дақиқалик олқишлар Венетсия кинофестивали тарихидаги энг узоқ давом этган олқиш сифатида қайд этилди.

“NAZA” қарийб уч йил давом этган журналистик суриштирув асосида яратилган. Унда Исроил армияси ва разведка тизимида ишлаган 24 нафар ҳарбий хизматчи ҳамда разведка ходимининг аноним кўрсатмаларидан фойдаланилган. Суҳбатдошларнинг шахси сир сақланган, уларнинг айримлари овози ва ташқи кўриниши ўзгартирилган ҳолда фильмга киритилган.

Картинада “Lavender” деб аталувчи сунъий интеллект ёрдамидаги тизимга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Фильмда интервью берган манбаларнинг айтишича, тизим Ғазодаги телефон қўнғироқлари, одамларнинг ҳаракати ва алоқалари ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиб, эҳтимолий нишонларни аниқлашда қўлланган.

“NAZA” фильми Юваль Абрахам ва Рейчел Сзорнинг аввалги “No Other Land” картинасидаги ишларидан кейинги лойиҳаси ҳисобланади. Мазкур фильм 2025 йилда “Энг яхши ҳужжатли фильм” йўналишида “Оскар” мукофотини қўлга киритган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар