Қоидага амал қилган скутер ва мопедчилар совға билан тақдирланмоқда

Қоидага амал қилган скутер ва мопедчилар совға билан тақдирланмоқда

Қашқадарё вилоятида скутер ва мопед ҳайдовчилари ўртасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилаётган намунали ҳайдовчиларни аниқлаб, уларга эсдалик совғалари топширмоқда. Шу билан бирга, ҳайдовчиларга ҳимоя воситаларидан фойдаланиш, белгиланган тезлик меъёрларига амал қилиш ва йўлда хавфсиз ҳаракатланиш бўйича тушунтиришлар берилмоқда.

Бундан ташқари, скутер ва мопед савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан ҳам тарғибот ишлари ташкил этилмоқда. Уларга харидорларга транспорт воситасининг жамланмасида кўрсатилган хавфсизлик шлеми ва нур қайтарувчи камзулни тўлиқ тақдим этиш, шунингдек, олди-сотди ҳамда бошқа зарур ҳужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштириш лозимлиги тушунтирилмоқда.

Мутасаддилар ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш, ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ва йўлда хавфсизлик талабларига амал қилишга чақирмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар