Фото: Reuters
Россиянинг Сибир ҳудудида ердаги сирли улкан тешик тез кенгайиб бормоқда, коинотдан олинган фотосуратлар буни қайд этяпти.
Унинг ҳажми ҳар йили тахминан 1 миллион куб метрга ошяпти. Бу Батагай кратери бўлиб, баъзан «дўзах дарвозаси» деб аталади. Бу бутун сайёрага таъсир қиладиган анча катта, кўпинча кўринмас муаммони ифодалайди, деб ёзди Business Insider.
«Тешик скат, қиличдум ёки улкан итбалиққа ўхшайди. Дастлаб бу кичик ёриқ бўлиб, 1960 йиллардаги сунъий йўлдошдан олинган тасвирларда деярли кўринмас эди. Энди у фазодан яққол кўриниб турадиган тик қоялардан иборат жарликдир. АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, 1991-2018 йиллар оралиғида тешик уч баравар катталашган», дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Батагай аслида кратер эмас. Бу дунёдаги энг катта «регрессив эриш тешиги» бўлиб, абадий музликнинг эриши пайтида ҳосил бўладиган тешикдир. У ер юзасининг ўпирилишига олиб келади ва унинг атрофида кўчки ҳосил қилади.
Таъкидланишича, Арктикада минглаб шундай тешиклари мавжуд, аммо Батагай кратери катталиги мега чўкма унвонига сазовор бўлган.
Сент-Луисдаги Вашингтон университети геофизики Рожер Майклоидс сўзларига кўра Батагай кратери «машҳур» абадий музлик ҳисобланади.
«Асрлар давомида унинг ичида музлаб қолган барча ўлик ўсимликлар ва ҳайвонлар муз эриши билан атмосферага карбонат ангидрид ва метан чиқара бошлайди. Бу даҳшатли оқибатларга олиб келиши мумкин. Чунки бу газлар глобал ҳароратни кўтариб, музликларнинг эришини тезлаштиради. Абадий музликлар Шимолий яримшарнинг 15 фоизини қоплаган ва атмосферага қараганда 2 баробар кўп карбонат ангидридга эга», деди у.
Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, агар дунё давлатлари бугунги кунда ўз чиқиндиларини фаол равишда чекламаса, абадий музлик эриши оқибатида 2100 йилга бориб сайёрани иситувчи газлар саноатники билан тенглашиши мумкин. Батагай ҳозир йилига 4000-5000 тонна углерод чиқармоқда.
Таъкидланишича, абадий музликнинг эриши иқлим инқирозини тезда ёмонлаштириши мумкин. Лекин бу ҳалигача сирли жараён. Батагай каби экстремал жойларни ўрганиш олимларга абадий музнинг эришини тушунишга ва келажакка назар ташлашга ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди