Фото: “ТАСС”
Россияда фирибгарликда айбланаётган мудофаа вазири собиқ ўринбосари Павел Поповнинг ҳисобларида 30 миллион рублдан ортиқ маблағ аниқланди.
Тегишли сумма Россия Тергов қўмитаси Бош ҳарбий тергов бошқармаси терговчилари томонидан аниқланган. Бунгача унинг 500 миллион рублли ( 5 миллион 507 минг доллар) мулки топилганди. Попов 17 май куни ҳибсга олиниб, икки ойдан кейин уй қамоғига ўтказилганди.
Унга мансаб сохтакорлиги (Жиноят кодексининг 292-моддаси 2-қисми) ва ўта йирик миқдорда фирибгарлик (Жиноят кодексининг 159-моддаси 4-қисми) бўйича айбловлар қўйилган. Тергов маълумотларига кўра, у 130 миллион рубль (1 миллион 498 минг доллар) қийматидаги 1,7 минг тоннадан ортиқ металл маҳсулотларини ўғирлашда иштирок этган.
Россия Тергов қўмитаси 4 сентябрь куни Поповга “фирибгарлик” моддаси бўйича айблов эълон қилган. Собиқ вазир ўринбосари ўз айбини тан олмаган, кўрсатма беришдан бош тортган ва тергов билан ҳамкорлик қилишни хоҳламаган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди