Фото: Германия ҳукумати матбуот хизмати
Қозоғистон ташаббуси билан мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Германия канцлери Олаф Шольцнинг қўшма матбуот анжумани бошланишидан бир оз олдин бекор қилинди. Бу ҳақда Tagesspiegel хабар берди.
Шольц 15 сентябрь куни Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб сафарини Ўзбекистонга ташриф билан бошлади. 16 сентябрь куни канцлер Қозоғистонга ташриф буюрди ва у ерда Тўқаев билан икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолади.
Фото: Германия ҳукумати матбуот хизмати
“Тўқаев ва Шольцнинг дастлаб режалаштирилган қўшма матбуот анжумани бошланишига оз қолганида Қозоғистон томони томонидан бекор қилинди. Канцлернинг уч кунлик сафаридаги биринчи бекати бўлган Ўзбекистонда бошиданоқ матбуотга биргаликда чиқиш режалаштирилмаганди”, дейилади хабарда.
Натижада Шольц журналистлар олдига ёлғиз ўзи чиққан. Матбуот анжумани якунида ундан Қозоғистон томонининг қароридан ҳафсаласи пир бўлдими ва бу қадамни номақбул деб ҳисоблайсизми, деб сўрашган. Германия ҳукумати матбуот хизмати стенограммасидан маълум бўлишича, канцлер бу саволга жавоб беришдан бош тортган.
Олаф Шольцнинг Ўзбекистонга ташрифи
Германия канцлери Олаф Шольц Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 15 сентябрь куни Самарқандга келганди. Ташриф давомида олий даражадаги музокаралар ўтказилди. Унда Ўзбекистон—Германия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Германия канцлери Олаф Шольц Қўшма декларацияни қабул қилди, 8 та икки томонлама ҳужжат имзоланди. Бундан ташқари, 2024—2026 йилларга мўлжалланган Технологик шериклик ва саноат кооперацияси дастури қабул қилинди, шунингдек, Ўзбекистон ва Германиянинг етакчи корхоналари даражасида бир қатор битим ва шартномалар тузилди.
16 сентябрь куни Ўзбекистон президенти ва Германия канцлери икки мамлакат ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди. Шундан сўнг улар қўшма Бошқарув кадрларини тайёрлаш мактабини ишга тушириш маросимида иштирок этди.
Шавкат Мирзиёев ва Олаф Шольц Самарқанддаги Конгресс маркази хиёбонида биргаликда дарахт ҳам экди. Ташриф доирасида Олаф Шольц Самарқанддаги Халқаро туризм академиясини бориб кўрди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Канадаликлар АҚШ таркибида бўлишни хоҳлайдими? – “Трамп безори, Маск эса тентак”
Покистоннинг Афғонистонга зарбалари: “Теҳрике Толибон” қандай ҳаракат?
АҚШ ҳужум қилган тақдирда Дания Гренландияни ҳимоя қила олмайди
Зеленский Германиядаги иттифоқчилар учрашуви натижалари ҳақида нималар деди?
Суриядаги кутилмаган инқилобдан сўнг ўтган бир ойда нималар ўзгарди?
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: 10 киши ҳалок бўлди, 9 мингдан ортиқ иншоот зарар кўрди
Канада АҚШ билан эҳтимолий савдо урушига тайёргарликни бошлади
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши