13:00 / 20.09.2024
111

Икки талаба Финландиядан орол сотиб олди. Бу АҚШдаги уйдан арзонроққа тушди

Икки талаба Финландиядан орол сотиб олди. Бу АҚШдаги уйдан арзонроққа тушди
Фото: New York Post
Талабалар Финландиядан орол сотиб олди, чунки бу АҚШдан уй олиш учун тўланадиган гаров пулига қараганда арзонроққа тушган, деб хабар бермоқда New York Post.

24 ёшли Оливер Рассел келиб чиқиши томондан ҳам Америка, ҳам финляндиялик . У АҚШда яшаган ва ҳар ёзни Финландияда ўтказган. 2022 йилда Рассел бепул таълим олиш учун Финляндияга кўчиб ўтишга қарор қилди — у АҚШда бу борада қийинчиликларга учраганди.

Рассел 20 ёшли Ҳелен Томашевский билан учрашишни бошлаган. 2024 йил март ойида жуфтлик ўз ёзги уйини қуриш ғоясини ўйлади. Талабалар кўчмас мулк савдоси эълонлари жойлаштирилган сайтни кўздан кечираётганда, 36,57 минг долларлик қарийб бир гектар оролни кўриб қолди.

Ер 10 йилдан бери бўм-бўш ётганди. Рассел орол эгасига 31 минг доллар таклиф қилди ва уни сотиб олди. Талабанинг сўзларига кўра, оролнинг нархи АҚШдан уй олишда тўланадиган гаров пулига қараганда камроқ бўлган. Июн ойида жуфтлик ўсимлик ва дарахтлар билан қопланган участкада яшай бошлади. Талабалар чодир ўрнатиб, ўсимликларни кесишга тушди.

Биз кичик иморат қурдик, энди ювиниш хонасини қуришга уриняпман. Келгуси йилда катта қурилиш бошлангунча яшашга қулай жой бўлиши учун базавий лагер қуришни ўйлаганмиз”, — деди Рассел.

Рассел ва Томашевская саунаси бор ёзги коттеж қуришни режалаштирмоқда. Талабаларда қурилиш борасида ҳеч қандай тажриба йўқ. Жуфтлик буларнинг барчаси улар учун “янгилик” эканини таъкидлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Икки талаба Финландиядан орол сотиб олди. Бу АҚШдаги уйдан арзонроққа тушди