18:04 / 21.09.2024
53

Қозоғистон колониясида маҳбуслар исён кўтарди

Қозоғистон колониясида маҳбуслар исён кўтарди
Фото: РИА Новости
Қозоғистон жанубидаги Туркистон вилоятидаги колониялардан бирида маҳбуслар қўзғолон кўтарди. Бу ҳақда республика ИИВ Жиноят-ижроия тизими қўмитаси хабар берди.

“Туркистон вилоятидаги колониялардан бирида маҳкумларнинг бир қисми қамоқда сақлаш режимига норозилик билдирган, мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 428-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган”, дейилади хабарда.
Гап “Жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик” моддаси ҳақида кетмоқда. Айбдор деб топилганлар ўн йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Қўмитанинг маълум қилишича, ҳозирда колониядаги вазият барқарорлаштирилган. Миллий гвардиянинг икки аскари ва Жиноий жазони ижро этиш бошқармасининг бир ходими енгил тан жароҳатлари олиб, уларга тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда колонияда қўмита раиси, раҳбарият, маҳаллий бўлим ва Миллий гвардия ходимлари, шунингдек, назорат органлари иш олиб бормоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон колониясида маҳбуслар исён кўтарди