10:29 / 04.10.2024
16

Исроилнинг Ливандаги операцияси бир неча ҳафта давом этади

Исроилнинг Ливандаги операцияси бир неча ҳафта давом этади
Фото: AP Photo
Исроилнинг Ливан жанубидаги қуруқликдаги операциясининг асосий мақсади чегарадан тахминан 4,8 км шимолда жойлашган тизмадир. Бу ҳақда ABC News нашри хабар берди.

Нашрнинг таъкидлашича, у ердан Ливан “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати танкка қарши ракеталар билан Исроилга ҳужум қилиш имкониятига эга. Қайд этилишича, операция бир неча ҳафтадан ортиқ давом этмаслиги кутилмоқда.

1 октябрь куни Исроил мудофаа кучлари Ливан жанубида қуруқликдаги операция бошланганини эълон қилиб, мақсад “Ҳизбуллоҳ” инфратузилмасини йўқ қилиш эканини таъкидлаган. Исроил армияси Ливан жанубидаги жангларда тўққиз нафар аскар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган.

Исроил хавфсизлик хизмати расмийси янги бошланган қуруқлик операцияси чегарада ўтказилаётганини ва пойтахт Байрут томон олдинга силжиш нияти йўқлигини айтган эди.

Гап чегарага яқин ҳудудларда аниқ разведка маълумотларига асосланган чекланган, маҳаллийлаштирилган, мақсадли чора-тадбирлар ҳақида кетмоқда”, деди амалдор операция кўлами ҳақидаги саволга.

Айни пайтда Исроил армиясининг пойтахт Байрут ва Ливаннинг бошқа жойларида такрорий ҳаво ҳужумлари давом этмоқда. Исроил мудофаа кучлари “Ҳизбуллоҳ”нинг қурол омборлари, қурол ишлаб чиқариш объектлари ва етакчи жангариларни нишонга олаётганини айтган.

Ливан жанубидаги кўплаб аҳоли Исроил армиясининг бомбардимон қилиш ва эвакуация қилиш буйруғи билан уйларини тарк этишга мажбур бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроилнинг Ливандаги операцияси бир неча ҳафта давом этади
ePN