
Расмийларнинг айтишича, Бали ороли яқинидаги кўприкнинг қулаши оқибатида 9 нафар одам ҳалок бўлган ва ўнлаб одамлар жароҳатланган.
Индонезияда офатларни камайтириш миллий агентлиги матбуот котиби Сутопо Пурво Нугроҳонинг айтишича, Нуса Лембонган ва Нуса Сенинган оролларини боғлаб турувчи “Сариқ Кўприк” якшанба – 16 октябрь куни тунда қулаб тушган.
Хабарларга кўра, ҳодиса диний маросим вақтида содир бўлган. Маросим ушбу кўприкда ўтказилаётган эди.
“Қурбонлар орасида 3 ёшдан 9 ёшгача бўлган болалар ҳам бор”, дейди Нугроҳо. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар