20:30 / 25.12.2024
10

Трамп ўлим жазосини қўллашда қатъият билан давом этишини айтди

Трамп ўлим жазосини қўллашда қатъият билан давом этишини айтди
Фото: Reuters
АҚШ сайланган президенти Доналд Трамп президент Жо Байденнинг 37 маҳбусга нисбатан ўлим жазосини умрбод қамоқ жазосига алмаштириш қарорини танқид қилиб, ўлим жазосини қўллашга содиқлигини айтди.

Трамп ўзига тегишли Truth Social ижтимоий тармоғида Байденнинг 37 жиноятчига нисбатан ўлим жазосини шартли равишда озод қилишсиз умрбод қамоқ жазосига алмаштириш қарорини қабул қилиб бўлмас деб атади. Шунингдек, у бу қарор қурбонларнинг оилаларига ҳурматсизлик белгиси эканлигини таъкидлади.

«Жо Байден мамлакатимизнинг 37 нафар энг ёмон қотили ўлим жазосини алмаштирди. Уларнинг жинояти ҳақида билиб олгач, қандай қилиб бундай қарорга келганига ишонмайсиз. Бу беҳуда қадам. Қурбонларнинг оила аъзолари ва дўстлари кўпроқ азият чекмоқда ва нима бўлаётганига ҳайрон», деди Трамп.

Унинг таъкидлашича, президентлик лавозимини эгаллагач, федерал даражада ўлим жазосини қўллашни қатъият билан давом эттириш ниятида.

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден 40 маҳбусдан 37 нафари учун ўлим жазосини умрбод қамоқ жазосига алмаштирилишини эълон қилган эди. Байден ўлим жазосига қарши ўз позициясини таъкидлаб, «Виждоним янги маъмуриятга мен тўхтатган қатлларни қайта бошлашига йўл қўймайди», деди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Байден федерал даражада қатлларга мораторий жорий қилган эди.

Шу билан бирга, Доналд Трамп сайловолди ташвиқоти чоғида гиёҳванд модда сотувчилари ва одам савдогарлари учун ўлим жазосини қўллаш тарафдори эканини таъкидлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп ўлим жазосини қўллашда қатъият билан давом этишини айтди