00:30 / 06.01.2025
46

Ҳарбий таҳлилчи: “Украина кунига 20 квадрат километргача ҳудуд йўқотмоқда”

Ҳарбий таҳлилчи: “Украина кунига 20 квадрат километргача ҳудуд йўқотмоқда”
Фото: Reuters
Украина ҳар куни 20 квадрат километргача ҳудудини йўқотмоқда. Бу ҳақда “Повернис живим” фонди раҳбари, украиналик ҳарбий таҳлилчи Тарас Чму маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, 2024 йилда Украина Херсон, Запорожье, Донецк, Луганск ва Харьков вилоятларида 3600 квадрат километрга яқин ҳудудни йўқотган. Таққослаш учун, 2023 йилда йўқотишлар 540 квадрат километрни ташкил этган, Украина қўшинлари эса 430 квадрат километрни бўшатганди.

Чмут жорий йилда Украина Курск вилоятида муваффақиятли операция ўтказиб, 1100 квадрат километрни назоратга олгани, шундан 460 квадрат километри ҳозир ушлаб турилганини айтди.

Шу билан бирга, у Россия армияси ҳужум суръатининг ортишини даҳшатли кўрсаткич деб ҳисоблайди. Агар 2024 йил июнь ойида руслар ойига 100 квадрат километр (кунига 3,4 кв/км) силжиган бўлса, сентябрда бу кўрсаткич ойига 400 квадрат километр (кунига 13,4 кв/км) га ошган. Ноябрь ойида эса ойига 610 квадрат километр ёки кунига 20,3 квадрат километрга чиққан.

Биз ҳар куни 20 квадрат километр еримизни йўқотмоқдамиз. Ҳар куни”, деб таъкидлади Чмут.

Шунингдек, у техника, ўқ-дорилар ва ишчи кучида катта йўқотишларга қарамай, руслар ҳужумни давом эттираётганини айтди. Фронтнинг баъзи қисмларида йўқотишлар нисбати аллақачон Иккинчи жаҳон уруши даражасига етган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё