Дания ҳукумати мудофаани кучайтириш учун иккита янги патрул кемаси сотиб олмоқчи эканини маълум қилди.
Мазкур кемалар F-35 самолётларини Гренландиядаги Кангерлуссуак аэропортига ташиш ишларини амалга оширади. Бундан ташқари, аэропортни ўзини ҳам модернизация қилиш режалаштирилган.
Копенгаген, шунингдек, кучуклар тортиб юрадиган чана патруллари сонини ҳам кўпайтирмоқчи.
Фото: Репорт.аз
Аввалроқ Дания Шимолий Атлантика океани ва Арктикада узоқ масофага учувчи дронлар ёрдамида патрул хизматини кучайтириш учун 400 миллион доллар ажратган эди.
Бу ҳаракатларнинг барчасига АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг Гренландияни ўзлаштириш мақсади ҳақида эълон қилгани сабаб бўлди.
Politico нашри АҚШ ҳужум қилган тақдирда Дания Гренландияни ҳимоя қила олмаслигини маълум қилганди.
Маълумотларга кўра, 2024 йилда Қўшма Штатларнинг ҳарбий бюджети 948 миллиард долларни, Даниянинг ҳарбий бюджети эса 9,9 миллиард долларни ташкил этган. АҚШ қуролли кучлари сони 1,3 миллион кишига, Дания қуролли кучлари эса 17 минг кишига етади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда
Байден 15 январда миллатга хайрлашув нутқи билан чиқиш қилади
Трампга Гренландия нима учун керак?
"Яндекс" асосчиси Аркадий Волож ўзига қўриқлаш хизмати ёллашига ким сабабчи бўлди?
Украинада энг кенг тарқалган жиноят: Армиядан қочиш!
Путин ва Трамп қачон учрашиши мумкин?
Истеъфодаги подполковник: Украина ҳарбийлари ярадор хизматдошларини ташлаб, қочиб кетишди
АҚШ Венесуэла президенти Мадуро ҳақидаги маълумот учун 25 миллион доллар мукофот тайинлади