Фото: Видеодан кадр
Яманнинг Эл-Байда провинциясидаги ёқилғи қуйиш шохобчаси (АЁҚШ) ва газ омборининг портлаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, 65 киши турли жароҳатлар олди. Бу ҳақда Yemen Online'га таяниб Дарё хабар берди.
Заҳар туманида содир бўлган портлаш занжирли реакцияга сабаб бўлган. Оқибатда қўшни иккита ёқилғи қуйиш шохобчаси ва яқин атрофдаги тижорат омборлари ёниб кетган. Портлаш пайтида ёқилғи қуйиш шохобчасида мижозлар кўп эди. Бу тартибсизликка олиб келган, одамлар ёнаётган мажмуани тарк этиши қийинлашган.
Маҳаллий ҳукумат вакилининг сўзларига кўра, ёқилғи қуйиш шохобчасидаги портлаш оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлган ва 65 дан ортиқ киши жароҳатланган.
“Расмийлар портлашнинг сабабини ҳали ҳам ўрганмоқда, бу ноаниқ бўлиб қолмоқда”, дея хабар берди Yemen Online. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди
Асирликдаги КХДР ҳарбийлари катта йўқотишга учрашганини айтишди
Ғарбда Россия бўйича НАТОга шошилинч мурожаат қилишди
Дубайда эстониялик дорбоз икки осмонўпар бино орасидан ўтди
Польша Украинага қўшинлар юборишдан бош тортди
Россияда ўзбекистонлик блогер қўлга олинди
Зеленскийга ўзини қутқаришнинг ноодатий усулини таклиф қилишди