Гренландия етакчиси Муте Эгеде АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп билан оролнинг келажаги бўйича мулоқот қилишга тайёрлигини айтди. Бу ҳақда The New York Post хабар берди.
Эгеде орол АҚШга сотилмаслигини таъкидлади. Бироқ Гренландия “америкаликлар ўз дунёсининг бир қисми деб ҳисоблайдиган жой” эканини айтди. У ҳали Трамп билан гаплашмаган бўлса-да, “томонларни нима бирлаштираётгани ҳақидаги мунозаралар” учун очиқлигини таъкидлади.
“Биз мулоқотга тайёрмиз. Ҳамкорлик — бу диалог. Ҳамкорлик ечимлар устида ишлашни англатади”, дея таъкидлади у.
Гренландия 18-асрдан бери Даниянинг мустамлакаси бўлган ва 1953 йилда Даниянинг ўзини ўзи бошқарадиган ҳудудига айланган. 2009 йилда орол аҳолиси овоз берган тақдирда мустақилликка эришиш ҳуқуқини қўлга киритган.
“Бизда мустақилликка интилиш, ўз уйимизда хўжайин бўлиш истаги бор... Буни ҳамма ҳурмат қилиши керак. Гренландия — гренландияликларники. На даниялик, на америкалик бўлишни истаймиз. Биз гренландиялик бўлишни хоҳлаймиз”, дея таъкидлади Эгеде. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)
Доналд Трамп ва Владимир Путин учрашуви Швейцарияда ўтиши мумкин
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди
АҚШга учаётган Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди (видео)
Лос-Анжелесдаги ёнғин келиб чиқишининг техноген сабаби ўрганилади
Трампнинг "хархаша"лари борасида АҚШдаги ўзбекистонлик ватандошлар қандай фикрда?
Молдова президентига 2024 йилда берилган энг қиммат совға маълум қилинди
Трампнинг ўғли Гренландияда АҚШни қўллаб-қувватлашлари учун уйсизларга пул берди