АҚШ сайланган президенти Доналд Трамп лавозимга киришгач, федерал даражада ўлим жазосини тикламоқчи, деб хабар берди Reuters янги маъмурият вакилларига таяниб.
Жо Байден даврида қатлларга федерал мораторий жорий қилинган ва 2021 йил июл ойида бош прокурор Меррик Гарланд томонидан эълон қилинган эди. Трамп сайловолди ташвиқоти вақтида мораторийни президентлик фаолиятининг биринчи кунидаёқ бекор қилишини айтди.
Трампнинг биринчи муддатидан олдин (2017 йил январ - 2021 йил январ) федерал ҳукуматлар камдан-кам ҳолларда ўлим жазосини амалга оширган. 2003 йилдан 2020 йилгача эълон қилинмаган мораторий бор эди. 2020 йилда федерал ҳукумат 10 кишини (1896 йилдан бери энг кўп) қатл қилди, бу барча штатларни жамлагандан кўп.
АҚШ Конституциясига кўра, ҳар бир штат ўз жиноят ҳуқуқига эга. Йигирма учта штат ва Вашингтон (Колумбия округи) ўлим жазосини бекор қилди. Йигирма етти штат ўлим жазосини қўллашда давом этмоқда, аммо сўнгги беш йил ичида фақат 13 тасида қатл амалга оширилди, жумладан Техас, Юта, Жанубий Каролина, Алабама, Арканзас, Флорида ва Жоржия. Калифорния, Пенсилвания, Орегон, Аризона, Оҳайо ва Теннесси штатларида қатлга мораторий жорий қилинган.
2024 йил декабр ойида Байден ўлим жазосига ҳукм қилинган 37 маҳбуснинг жазосини алмаштирди. Уларнинг ўлим жазоси шартли равишда озод қилиш имкониятисиз умрбод қамоқ жазоси билан алмаштирилди. Трамп жамоаси Байденнинг «дунёдаги энг ёмон қотиллар» билан курашиш усулини қоралади ва республикачининг ўзи Оқ уйга қайтиб келгач, Адлия вазирлигидан «америкалик оилаларни шафқатсизлардан ҳимоя қилиш учун ўлим жазосини қатъий талаб қилишини айтди». “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар