22:36 / 21.01.2025
222

Хитой молия бозорларида навбатдаги инқироз юз бермоқда

Хитой молия бозорларида навбатдаги инқироз юз бермоқда
2025 йил бошидан бери Хитой молия бозорлари жиддий муаммоларга дуч келмоқда, деб ёзади The Economist. Йилнинг биринчи савдо куни 2016 йилдан кейинги энг ёмон кўрсаткичлар билан ёпилди: CSI 300 индекси 2,9 фоизга тушиб кетди. Юан курси эса 15 ойлик минимумга – 1 доллар учун 7,33 юанга тушди. Узоқ муддатли давлат облигациялари бўйича даромадлилик ҳам рекорд даражада пасайди.

Фото: Alamy
Бу беқарорликнинг асосий сабаби – инвесторларнинг Хитой ҳукумати иқтисодий сиёсатига бўлган ишончи камайишидир.

Ҳукумат иқтисодиётни рағбатлантириш ва кўчмас мулк бозорини қўллаб-қувватлашга ваъда берган бўлса-да, бу чоралар кутилган натижаларни бермади.

Масалан, тикланиш учун ажратилган маблағларнинг катта қисми маҳаллий ҳукуматларнинг қарзларини тўлаш учун сарфланди, бу эса иқтисодий ўсишга таъсир кўрсатмади. Бундан ташқари, уй-жой савдоси асосан йирик шаҳарларда ошган бўлса-да, кичик шаҳарларда нархлар пасайишда давом этмоқда.

Халқаро босим ҳам вазиятни янада оғирлаштирмоқда. АҚШ томонидан Хитой экспортига янги тарифлар жорий этилиши мумкинлиги ва Tencent компаниясининг Хитой ҳарбийлари билан боғлиқ рўйхатга киритилиши сармоячиларнинг хавотирини кучайтирмоқда.

Айни пайтда, Хитой регуляторлари бозорни барқарорлаштиришга ҳаракат қилмоқда. Марказий банк 800 миллиард юан ажратган ва давлат корхоналари акцияларни сотиб олиш орқали нархлар тушишининг олдини олишга уринмоқда. Бироқ, бу чоралар вақтинчалик ёрдам бериб, чуқур таркибий муаммоларни ҳал этмайди.

Таҳлилчилар фикрича, Хитой иқтисодиётига ишончни тиклаш учун кескин чоралар ва узоқ муддатли ислоҳотлар талаб этилади. Акс ҳолда, мамлакат “Йўқолган ўн йиллик” номини олган Япониянинг стагнация даврига ўхшаш вазиятга тушиб қолиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг