20:00 / 29.01.2025
1 061

Миллиардер Билл Гейтс ҳаётидаги энг катта хатосини ошкор қилди

Миллиардер Билл Гейтс ҳаётидаги энг катта хатосини ошкор қилди
Ҳар биримизнинг ҳаётимизда афсусланадиган лаҳзалар ва воқеалар содир бўлиши мумкин. Дунёдаги энг бадавлат тадбиркорлардан бири, Microsoft асосчиси Билл Гейтс ҳам бундан мустасно эмас.

Миллиардер Тhе Times нашрига берган интервьюсида 2021 йилда рафиқаси Мелинда Гейтс билан ажрашганига қандай муносабатда эканлигини ҳақида сўзлаб берди. Маълум бўлишича, Билл Гейтс рафиқаси билан ажрашишни ҳаётидаги энг катта хатолик ва омадсизлик деб билади.

Фото: Getty Images
“Бу мен афсусланадиган энг катта хатоларимдан бири. Ажрим хатоларим рўйхатида энг бошида туради. Чунки уларнинг ҳеч қайси бири оиламнинг бузилиши каби долзарб эмас”, дея тан олди Гейтс.

Фото: Getty Images
Гейтс умрининг 27 йилини бирга ўтказган рафиқаси билан ажрашганидан афсусда эканлигининг яна бир сабаби бор. Маълум бўлишича, унинг ота-онаси биргаликда 45 йил бахтли ҳаёт кечирган ва Билл ҳам уларнинг ҳикоясини такрорлашни орзу қилган. Шунингдек, у бутун умрини ягона аёл билан ўтказиш ғоясига амал қилишни истаган. Бу қадрият, айниқса, умумий фарзандлар ва илиқ хотиралар бўлган инсонлар учун муҳимдир:

“Мелинда билан учрашганимизда мен ўз касбимда етарлича ютуқларга эришган эдим, аммо у қадар муваффақиятли эмас эдим. Ҳақиқий муваффақиятга у билан биргаликда яшаган ҳаётда етишдим. Мелинда кўп ишларда менга елкадош бўлди”.

Фото: Getty Images
Билл ва Мелинда 1987 йилда Microsoft офисида танишган ва 1994 йилда Гавайида турмуш қуришган. Уларнинг Женнифер, Рори ва Фиби исмли уч нафар фарзанди бор.

Гейтс собиқ рафиқаси ҳақида гапирар экани, унинг фарзандлар тарбиясига қўшган ҳиссаси ҳақида алоҳида қайд этди:

“Мен фарзандларим билан отамга нисбатан кўпроқ вақт ўтказдим, аммо аёлимдек фаол бўлмадим. Мелинда қилган меҳнатнинг 10 дан бирини бажара олдим, холос. У умрининг катта қисмини фарзандларимизга ғамхўрлик қилиш ва тарбиялашга бағишлади”, деди Билл.

Фото: Getty Images
Аммо Гейтс собиқ рафиқасининг бир ишини кечира олмайди: 2000 йилда эр-хотин Билл ва Мелинда Гейтс жамғармасига асос солди, у бутун дунё бўйлаб қашшоқлик ва касалликларга қарши курашга бағишланган хайрия фонди эди. Ажримдан сўнг 2024 йил май ойида Мелинда ташкилотни тарк этди. Бу қарор Гейтс учун жиддий зарба бўлди.

“Ажрим иккимиз учун ҳам қийин бўлди, аммо Мелинда фондни тарк этишга қарор қилганидан мен қаттиқ ранжидим ва кутмаган эдим” деди тадбиркор.

Ҳозирда собиқ эр-хотинлар шахсий ҳаётини қуришда давом этмоқда. 2023 йил февраль ойида Гейтс Oracle компанияси собиқ менежери Марк Херднинг рафиқаси Паула Херд билан бирга эканлигини эълон қилди. Мелинда эса журналист Жон Дю Пре билан бирга.

Фото: Getty Images

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг