00:27 / 17.03.2025
77

Зеленский Украина Қуролли кучлари Бош штаб бошлиғини алмаштирди

Зеленский Украина Қуролли кучлари Бош штаб бошлиғини алмаштирди
Фото: Украина президенти офиси
Володимир Зеленский Украина Қуролли кучлари Бош штабига янги бошлиқ тайинланди. Ушбу лавозимни генерал-майор Андрей Гнатов эгаллади.

Гнатов феврал охирларида УҚК Бош штаби бошлиғи ўринбосари этиб тайинланган эди, бунга қадар у саккиз ой давомида Украина Қуролли кучлари бирлашган кучлари қўмондони лавозимида фаолият юритган.

«Янги лавозимда Гнатовга Украина Қуролли кучлари бошқарув тизими самарадорлигини ошириш, хусусан, корпус тузилмасини қайта ташкил қилиш ва жорий этиш жараёнларини такомиллаштириш, Олий бош қўмондон қарорларини тезорлик билан қабул қилиш ва амалга ошириш, шунингдек, жанговар тажрибани қўшинларни режалаштириш ва бошқаришда қўллаш вазифалари юклатилган», — дейилади хабарда.

УҚК Бош штаби бошлиғи лавозимида хизмат қилиб келган генерал-лейтенант Анатолий Баргилевич Украина Мудофаа вазирлиги бош инспектори этиб тайинланди. «У армияда жорий этилаётган ислоҳот жараёнларини назорат қилиш, Мудофаа вазирлиги тизимида қонунчилик ва қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини текшириш билан шуғулланади», — дея таъкидланади Украина Қуролли Кучлари Бош штаби хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил феврал ойида Володимир Зеленский Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужнийни лавозимидан озод этиб, унинг ўрнига Украинанинг шарқий фронтдаги гуруҳи қўмондони, генерал-полковник Олександр Сирскийни тайинлаган эди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг