date

Pfizer семиришга қарши дори ишлаб чиқишни тўхтатди

Pfizer семиришга қарши дори ишлаб чиқишни тўхтатди
Pfizer семиришга қарши Danuglipron дори воситаси устидаги ишларни тўхтатди, деб bloomberg.com хабар берди. Сабаб — клиник синовларда бир иштирокчида жигар билан боғлиқ жиддий ножўя таъсир аниқланди.

Компания бу қарор орқали вазн камайтирувчи дорилар бозоридаги етакчилар — Novo Nordisk ва Eli Lilly билан рақобатни тўхтатиши мумкин. Pfizer синовларнинг сўнгги босқичини ўтказмайди ва эътиборни семиришга қарши эрта босқичдаги ечимларга қаратади.

Bloomberg хабарига кўра, COVID-19 даврида катта даромад олган Pfizer энди вазн йўқотиш бозорида фаол ҳаракат қилмоқчи эди. Бу соҳа 2030 йилга келиб 130 миллиард долларга етиши кутиляпти.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Pfizer семиришга қарши дори ишлаб чиқишни тўхтатди