date

Қаҳва нархи 2025 йилда тарихий даражада тушади

Қаҳва нархи 2025 йилда тарихий даражада тушади
Жаҳон қаҳва бозорида янгиликлар барча қаҳва ихлосмандларини хурсанд қилиши мумкин. 2025 йил охиригача ушбу мазали ичимликнинг нархи 10–20 фоизгача арзонлашиши кутилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости ўз манбаси — ICE (Intercontinental Exchange) савдо майдонидаги маълумотларга таянган ҳолда хабар берди.

Ҳозирги кунда арабика тури бўлган қаҳванинг 1 тоннаси $6856 атрофида савдога чиқмоқда. Бу — 2024 йил декабридан бери кузатилган энг паст нарх ҳисобланади. Шу пайтгача қаҳва нархининг ошиб бориши, асосан, табиий офатлар билан боғлиқ бўлган эди.

2024 йилнинг декабрида Бразилиядаги қурғоқчилик ва Вьетнамдаги кучли ёмғирлар ва тошқинлар сабаб қаҳва етиштиришда катта муаммолар юзага келган ва натижада арабиканинг тоннаси $7500 дан ошиб кетган эди.

Бозор таҳлилчиси Кирилл Селезнёв шундай дейди:

“Агар иқлим шароити яхши бўлса, арабика $6000 дан ҳам арзон бўлиши, робуста туридаги қаҳванинг нархи эса $3000 чегарасидан пастга тушиши мумкин”.

Қаҳва нархининг пасайиши нафақат харидорлар учун, балки умумий истеъмол бозори учун ҳам ижобий янгилик ҳисобланади. Бу дунё миқёсида кафе ва ресторанларда қаҳва нархини пасайтириш, шунингдек, экспорт-импорт фаолиятини жонлантириш имконини беради.

Таҳлилчиларнинг фикрича, бу тенденция сақланса, 2025 йилнинг иккинчи ярмида қаҳва маҳсулотлари янада оммалашиши ва кенгроқ қатлам учун фойдаланиш имконияти яратилиши мумкин. Демак, янги мавсум арзон ва мазали қаҳва билан бошланиши мумкин!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қаҳва нархи 2025 йилда тарихий даражада тушади