Хонанда Азодадан юракларни ларзага солган хушхабар: "Мен фақат йиғладим. Шукр қилиб йиғладим" (видео)

Хонанда Азодадан юракларни ларзага солган хушхабар: "Мен фақат йиғладим. Шукр қилиб йиғладим" (видео)

Хонанда Азода оғир синовдан ўтганини маълум қилди. Санъаткор ижтимоий тармоқлардаги видеоси орқали мухлисларига мурожаат қилиб, саратон касаллиги билан боғлиқ даволанишдан сўнг ўзида умид пайдо бўлганини билдирди.

"70 кун олдин ҳаётимдаги энг оғир синовлардан бирига дуч келдим"

Азода ўз хабарида 70 кун аввал ҳаётида оғир давр бошланганини ёзди. Унинг таъкидлашича, операция, қўрқув ва турли хавотирлар билан кечган бу даврда энг катта таянчи оиласи ва яқинлари бўлган.

"Онам, оилам, турмуш ўртоғим ёнимда бўлди. Сизларнинг дуойингиз, шифокорларнинг ёрдами ва ўзимдаги озгина бўлса ҳам куч билан бу йўлдан ўтдим", — деб ёзди хонанда. Хонанда даволаниш якунлари ҳақидаги хабарни эшитганидаги ҳисларини ҳам самимий ифодалаган. У бу лаҳзани шукр ва кўз ёшлари билан қарши олганини айтди.

Азода ушбу синов унга ҳаёт ва соғлиқнинг қадрини, шунингдек, яқинлар дуоси қанчалик муҳим эканини англатганини таъкидлади.

"Бугун қалбимда яна умид"

Азода уни қўллаб-қувватлаган, дуо қилган ва ҳолидан хабар олган барча инсонларга миннатдорлик билдирди.

У бу хабарни шунчаки хушхабар сифатида эмас, балки яна умид билан яшаш ва ҳар бир кунни қадрлашни ўрганаётгани билан бўлишаётганини ёзди.

"70 кунлик синов… Ва бугун қалбимда яна умид. Алҳамдулиллаҳ, ҳар бир ҳолимга."

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар