Ҳиндистонда кўча санъаткорлари ноодатий томошалар намойиш этмоқда (видео)

Ҳиндистонда кўча санъаткорлари томошабинлар эътиборини жалб қилиш учун жисмоний куч ва чидамлиликка асосланган турли ноодатий чиқишларни намойиш этмоқда.
Шундай томошалардан бирида икки санъаткор иштирок этиб, мураккаб акробатик ҳаракатларни бажаради. Видеода санъаткорлардан бири маълум оғирликдаги жисмни тепага кўтариб шеригининг кўкраги устига ташлаб юборгани акс этган.
Бундай чиқишлар кўча томошаларининг ўзига хос кўринишларидан бири бўлиб, ижрочилар томошабинлардан тушадиган маблағ эвазига даромад олади. Ҳиндистонда кўча санъаткорлари мусиқий чиқишлардан тортиб, акробатик ва бошқа томошаларгача бўлган турли кўнгилочар дастурларни намойиш этиб келади.






























Изоҳлар 0
…