Тошкентда Yandex Go курьери буюмларни олиб кетгани айтилмоқда (видео)

Тошкентдаги “Ўзмакон” турар жой мажмуасида умумий фойдаланишдаги айрим буюмлар йўқолгани айтилмоқда. Воқеа 17 сентябрь куни соат 11:30 лар атрофида содир бўлгани ҳақида хабар берилган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган кадрларда Yandex Go курьери турар жой мажмуасидан айрим буюмларни олиб чиқиб кетаётгани акс этган.
Мажмуа аҳолиси берган маълумотларга кўра, ҳудуддан ёнғин ўчириш шланглари, ўт ўчиргичлар, роутерлар ҳамда умумий фойдаланишдаги бошқа буюмлар йўқолган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан тегишли органларга жамоавий ариза топширилган. Ҳозирча воқеанинг барча тафсилотлари, шунингдек, видеода акс этган шахснинг мазкур буюмларни қандай мақсадда олиб чиққани ҳақида расмий маълумот берилмаган.
Ҳолат бўйича текширув ўтказилганидан сўнг воқеага ҳуқуқий баҳо берилиши мумкин.






























Изоҳлар 0
…