date

Исроил бош вазирининг Ғазони тўлиқ эгаллаш режаси ички ва халқаро баҳсларни кучайтирмоқда

Исроил бош вазирининг Ғазони тўлиқ эгаллаш режаси ички ва халқаро баҳсларни кучайтирмоқда
Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу Ғазо секторида кенг қамровли ҳужум режасини эълон қилди. У “ХАМАС”ни ҳокимиятдан четлатиш ва ҳудудни вақтинча назоратга олиб, кейинчалик араб кучларига топширишни мақсад қилганини айтди. Нетаняҳу ҳудудни узоқ муддат бошқариш нияти йўқлигини билдирди.

Ҳужум Ғазо шаҳри ва марказий лагерларга қаратилиши мумкин. Бу ерда тахминан бир миллион фаластинлик ва асирларнинг бир қисми бор. Операция бир неча ой давом этиб, аҳолининг мажбурий кўчирилиши ва гуманитар инқирознинг чуқурлашишига олиб келиши эҳтимоли катта. Армия бош штаби раҳбари Эёл Замир бу режани “тузоқ” деб атади.

Асирлар оилалари ҳам хавотирда. Улар асирларни фақат музокаралар орқали озод қилиш мумкин, деб ҳисоблайди. Маҳаллий матбуот ҳужум давомида тирик асирлар ҳалок бўлиши мумкинлигини ёзмоқда. Сўровлар кўпчилик исроилликлар келишув тарафдори эканини кўрсатмоқда.

Режа халқаро ҳамкорлар ўртасида ҳам келишмовчилик келтирди. Буюк Британия элчиси Симон Уолтер бу қарорни “катта хато” деб атади. АҚШ элчиси Майк Хаккаби эса қарор Исроилга тегишли масала эканини билдирди. Нетаняҳу урушдан кейинги Ғазо бўйича аниқ режа тақдим этмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил бош вазирининг Ғазони тўлиқ эгаллаш режаси ички ва халқаро баҳсларни кучайтирмоқда