Бу ғайриоддий ютуқ Маричични оддий тюленлар қаторига қўяди. Чунки улар бир нафасда ўпкасини 90 фоиз ҳаво билан янгилай олади, инсонларда эса бу кўрсаткич атиги 20 фоизни ташкил қилади, деб ёзмоқда Peopletalk.
Фридрайвер қондан ортиқча азотни тозалаш учун соф кислороддан фойдаланган. У 10 дақиқа давомида кислород билан нафас олган ва шундан кейин нафасини ушлаб туришга киришган. Натижада унинг қонидаги кислород миқдори одатдагидан беш баробарга кўпайган.
Оддий ҳолда катта ёшли соғлом одам ўпкасининг имконияти 450 мл атрофида фойдаланиш мумкин бўлган кислородни қабул қилишга етади. Бунинг сабаби — ҳавонинг фақат 21 фоизи кислороддан иборат. Аммо соф кислород билан нафас олинганда ўпка ҳар бир нафасда уч литргача кислородни қабул қилиб, қондан азотни чиқариб ташлайди.
Кўпчилик учун соф кислород билан нафас олган ҳолда хавфсиз апноэ вақти саккиз дақиқани ташкил қилади. Бу Маричич ҳавосиз қолган муддатнинг учдан бир қисмига ҳам етмайди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!