Японияда рақамли технологиялардан ортиқча фойдаланиш ва унинг саломатликка салбий таъсирини камайтиришга қаратилган янги ташаббус эълон қилинди. Мамлакатнинг марказий қисмида жойлашган Тоэаке шаҳри раҳбарияти аҳолига кунига икки соатдан зиёд смартфондан фойдаланмасликни тавсия этди.
Бу ташаббус жазо ёки мажбурий чораларни ўз ичига олмайди. Унинг асосий мақсади рақамли гиёҳвандлик деб аталадиган муаммони юмшатиш ва ёшлар ҳамда катталарда соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлашдир, дейилади
Япония Болалар ва оилалар агентлиги томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, ёшлар иш кунлари интернетда камида 5 соат вақт сарфлаши аниқланган. Маҳаллий мутасаддиларнинг фикрича, бундай ҳолат кўплаб муаммолар — уйқу тартибининг бузилиши, диққатни жамлай олмаслик ва руҳий саломатликка боғлиқ хавфларни келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабдан икки соатлик чегара тавсия қилинмоқда.
Лойиҳада, шунингдек, болалар учун алоҳида “комендантлик соати” ҳам назарда тутилган. Хусусан, бошланғич синф ўқувчилари соат 21:00 дан кейин, ўрта ва юқори синфдаги ўқувчилар эса 22:00 дан кейин смартфондан фойдаланмасликлари лозимлиги айтилмоқда.
Тоэаке шаҳри мэри Масафуми Коки бу чекловлар мажбурий эмаслигини алоҳида таъкидлади. Унинг айтишича, смартфондан ортиқча фойдаланиш салбий оқибатларга олиб келиши мумкин, шу боис аҳоли ушбу тавсияларга жиддий эътибор қаратиши керак. Лойиҳа бўйича якуний қарор келаси ҳафта қабул қилинади ва агар тасдиқланса, октябрь ойидан кучга киради.
Бироқ, ташаббус жамоатчиликда турли фикр ва баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Айрим интернет фойдаланувчилари икки соатлик чеклов фильм кўриш ёки электрон китоб ўқиш учун ҳам етарли эмаслигини айтса, бошқалар эса бундай қарорларни давлат эмас, балки оила ва шахснинг ўзи ҳал қилиши кераклигини таъкидламоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар