17 сентябрь куни Тошкентда об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзгидромет 17 сентябрь куни Тошкент шаҳрида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини маълум қилди.
Прогнозга кўра, пойтахтда эртага ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ҳаво ҳарорати 16–18 даража, кундузи эса 30–32 даража атрофида бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.






























Изоҳлар 0
…