Жирафалар ҳақида янги кашфиёт: улар эндиликда тўрт турга ажратилди

1 дақиқа ўқиш1.3K
Жирафалар ҳақида янги кашфиёт: улар эндиликда тўрт турга ажратилди
Кўп йиллар давомида биология фанидан хабардор мутахассислар жирафаларни фақат битта тур ва унга кирувчи тўққизта кичик тоифа сифатида таснифлаб келган эди. Олимлар узоқ вақт давомида жирафалар ўртасида катта тафовут йўқ, улар бир тур доирасида турли ҳудудларга мослашган деб ҳисоблашарди.
Бироқ замонавий илм-фан, хусусан генетик таҳлиллар ва бош суяклари тузилишини чуқур ўрганиш натижалари бу қарашларни тубдан инкор қилди. Илмий изланишлар шуни кўрсатдики, жирафалар ўртасидаги фарқлар шунчалик каттаки, уларни бир тур деб эмас, балки алоҳида турлар сифатида қайд этиш зарур.
Охирги ўн йил ичида Африканинг турли ҳудудларидан — Нигер чўлларидан тортиб Жанубий Судан саванналаригача йиғилган намуналар ўрганилди. Улар устидан олиб борилган мукаммал таҳлиллар илмий жамоатчиликни янги хулосага олиб келди: жирафалар аслида тўртта мустақил турга мансуб.
Эндиликда улар қуйидагича ажратилди:
– Масаи жирафаси — асосан Танзания, Кения ва Угандада тарқалган;
– Шимолий жирафа — Жанубий Судандан Эфиопия ҳудудларигача учрайди, учта кичик турга бўлинади;
– Тўрсимон жирафа — Кения, Эфиопия ва Сомали саванналарида яшайди;
– Жанубий жирафа — Намибия, Жанубий Африка, Ботсвана ва қўшни давлатларда кенг тарқалган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?