Трамп тарифлари Ҳиндистон-АҚШ муносабатларида жиддий таранглик келтирди

2 дақиқа ўқиш324
Трамп тарифлари Ҳиндистон-АҚШ муносабатларида жиддий таранглик келтирди

XXI аср бошидан бери стратегик шерик ҳисобланган Ҳиндистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида кутилмаган жиддий совуқлик юзага келди. Президент Доналд Трампнинг ҳинд маҳсулотларига қўйилган тарифларни икки баробарга ошириши икки давлат алоқаларига сезиларли зарба берди.

27 августдан кучга кирган қарорга кўра, АҚШ Ҳиндистондан импорт қилинадиган товарларга божларни 50 фоизгача кўтарди. Бундан аввал Россия нефтини харид қилгани учун жорий этилган 25 фоизлик жазо божига яна 25 фоиз қўшилди. Натижада кийим-кечак, заргарлик буюмлари, қимматбаҳо тошлар, спорт жиҳозлари, мебель ва кимё маҳсулотларига божлар кескин кўтарилди.

Нуфузли сиёсий таҳлилчи Фарид Закария Washington Post’даги таҳлилида Вашингтоннинг бу қарорини изоҳлаб, АҚШ ташқи сиёсатининг йўналиши бутунлай ўзгарганини таъкидлади. Унга кўра, Трампнинг бу қадами аввалги маъмуриятлар 25 йил давомида қурган стратегик ҳамкорлик сиёсатини тубдан бузиши ва ҳатто унинг президентлиги давридаги энг катта хато сифатида тарихга кириши мумкин.

Тарихий ҳамкорликка назар

Совуқ урушдан сўнг АҚШ ва Ҳиндистон муносабатлари изчил ривожлана бошлади. Президент Бил Клинтоннинг 2000 йилдаги ташрифи бу ҳамкорликка асос солди. Жорж Буш маъмурияти даврида эса Вашингтон Хитойнинг кучайишини мувозанатлаш учун Ҳиндистонни асосий шерик сифатида кўра бошлади. Шу пайтда ядровий дастур масаласи ҳам ҳал қилиниб, тарихий келишув имзоланди.

Кейинги йилларда Обама маъмурияти Ҳиндистоннинг БМТ Хавфсизлик Кенгаши доимий аъзолигига номзодини қўллаб-қувватлади ва икки мамлакат ўртасидаги савдони сезиларли оширди. Трампнинг биринчи президентлигида ҳам QUAD — АҚШ, Япония, Австралия ва Ҳиндистондан иборат мудофаа блоки кучайтирилди. Жо Байден даврида эса иқтисодий ҳамкорлик янада кенгайди ва Ҳиндистон кўплаб соҳаларда Вашингтон билан яқин ишлай бошлади.

Трамп сиёсатидаги кескин бурилиш

Бироқ Трампнинг иккинчи президентлиги давридаги янги тарифлар вазиятни бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин. У ҳатто Ҳиндистон иқтисодиётини «ўлик» деб атади. Аслида эса, Ню-Деҳли сўнгги йилларда дунёда энг тез ўсувчи йирик иқтисодиётлардан бири бўлиб, ҳозирда ялпи ички маҳсулот бўйича тўртинчи ўринни эгалламоқда. 2028 йилга келиб, Германияни ортда қолдириб, АҚШ ва Хитойдан кейин учинчи иқтисодиётга айланиши кутилмоқда.

Закариянинг таъкидлашича, бундай сиёсий йўналиш АҚШнинг Осиёдаги манфаатларига қарши ишлайди ва Вашингтон ўзининг стратегик устунлигидан айрилиши мумкин.

Тарифларнинг таъсири

Янги тарифлар Ҳиндистондаги минглаб кичик ишлаб чиқарувчилар ва экспортчилар учун катта муаммо туғдирмоқда. Мамлакат Савдо вазирлиги расмий изоҳ бермаган бўлса-да, айрим мансабдорлар таъсир кўрсатилган соҳаларга молиявий ёрдам ажратилишини ва янги бозорлар — Хитой, Лотин Америкаси ва Яқин Шарққа чиқиш имкониятлари ўрганилаётганини маълум қилган.

Global Trade Research маркази маълумотича, АҚШда ҳинд маҳсулотларига буюртмалар 90 фоизгача қисқариши мумкин. Ҳиндистон ҳукуматига кўра, божларнинг тўғридан-тўғри таъсири 48 миллиард долларлик экспорт ҳажмига тегиши мумкин.

2024 йилда икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми 129 миллиард долларга етган эди. Агар янги тарифлар сақланиб қолса, бу кўрсаткич сезиларли даражада пасайиши эҳтимолдан холи эмас.

Вашингтон эса Ҳиндистоннинг Россия нефтини сотиб олиши Москвага Украинадаги урушни молиялаштиришга ёрдам беряпти, дея таъкидламоқда. Ню-Деҳли буни «иккиюзламачилик» сифатида баҳолаб, АҚШ ва Европанинг Россия билан давом этаётган савдосини эсга солди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?