date

АҚШ Ғазо аҳолисига пул эвазига ҳудудни тарк этишни таклиф қилмоқчи

АҚШ Ғазо аҳолисига пул эвазига ҳудудни тарк этишни таклиф қилмоқчи

АҚШ Фаластиндаги Ғазо ҳудудида яшовчи 2 миллион аҳолига катта пул маблағи эвазига ҳудудни тарк этишни таклиф қилишни режалаштирмоқда. Буни илгари сурган режа мамлакатлар орасида жиддий муҳокамаларга сабаб бўлди.

АҚШ собиқ президенти Дональд Трампнинг янги радикал лойиҳаси Фаластин аҳолисини кўчириш ва 100 миллиард долларлик инвестицияни жалб қилишга қаратилган. Мазкур режа инсонларнинг турмуш тарзи ва иқтисодий имкониятларини сезиларли даражада ўзгартириши мумкин.

Лойиҳа GREAT Trust (Gaza Reconstitution, Economic Acceleration and Transformation Trust) деб номланади. Ҳужжатда қайд этилишича, АҚШ бевосита маблағ сарфламайди. Унинг ўрнига, жаҳон инвесторлари 100 миллиард долларлик маблағ киритиши ва шу маблағлар асосида инвесторларга 4 баробар ортиқ даромад тақдим этилиши кўзда тутилган.

Трампнинг мақсади – ҲАМАСни ҳокимиятдан тўлиқ четлатиш. Лойиҳа доирасида собиқ Буюк Британия бош вазири Тони Блер ва АҚШ президентининг собиқ кенгаш вакили Жаред Кушнер фаол иштирок этаётгани маълум қилинди. Улар бу лойиҳани амалга ошириш ва молиявий механизмларни ишлаб чиқишда асосий роль ўйнамоқда.

Экспертларнинг фикрича, бу режа Ғазо аҳолиси ҳаётига катта таъсир кўрсатиши мумкин ва унинг ижобий ва салбий томонлари халқаро ҳамжамиятда кенг муҳокама қилинмоқда. Бу лойиҳа Фаластиндаги сиёсий ва иқтисодий муҳитни бутунлай ўзгартириши мумкин, шунингдек, глобал инвесторлар учун янги имкониятлар ҳам яратиши эҳтимол қилинмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Ғазо аҳолисига пул эвазига ҳудудни тарк этишни таклиф қилмоқчи