date

Непалда Hilton меҳмонхонаси исёнчилар томонидан ёқиб юборилди

Непалда Hilton меҳмонхонаси исёнчилар томонидан ёқиб юборилди

Непал пойтахти Катмандуда дунё миқёсида машҳур Hilton меҳмонхонаси ёнғинга дучор бўлди. Маҳаллий Khabarhub нашрининг ёзишича, меҳмонхона 10 сентябрь куни кечаси исёнчилар томонидан атайлаб ёқиб юборилган.

Ҳодиса юз берган пайтда ёнғинни ўчириш ишлари олиб борилган бўлса-да, олдиндан тайёрланган ҳамла туфайли бинони сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган. Ҳиндистоннинг ANI ахборот агентлиги тарқатган видеоларда бутунлай ёнган, қурум билан қопланган меҳмонхона иншоотлари акс этган.

Манбаларнинг қайд этишича, Hilton меҳмонхонаси Непал конгресси ҳукмрон партияси раҳбарининг ўғли билан алоқадорлиги ҳақидаги хабарлар тарқалгандан сўнг исёнчилар ғазабига учраган. Айнан шу маълумотлар ортдан бинони ўтқўйиш акцияси амалга оширилган бўлиши мумкин.

Бу Непалдаги «Z авлод» исёнлари доирасидаги йирик ёнғинлардан навбатдагиси бўлди. Аввалроқ мамлакат пойтахтидаги ҳукумат уйи ҳамда миллий рамз ҳисобланган Сингҳа Дурбар саройи ҳам ёқиб юборилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Непалда Hilton меҳмонхонаси исёнчилар томонидан ёқиб юборилди