date

НАСА 2026 йил февраль ойида Ойга илк экипажли парвозни амалга оширади

НАСА 2026 йил февраль ойида Ойга илк экипажли парвозни амалга оширади

НАСА ўзининг кейинги катта мақсади – инсонларни яна Ойга қайтариш режаси билан бутун инсоният эътиборини тортмоқда. Агентлик маълум қилишича, 2026 йил февраль ойида “Артемис II” миссияси амалга оширилади. Бу дастлаб апрель ойига белгиланган эди, аммо синов ва техник тайёргарлик жараёнлари туфайли муддат икки ойга олдинга сурилди.

“Артемис” дастури АҚШнинг инсонзотни Ойга олиб чиқиш ва келгуси космик сайёраларга йўл очиш бўйича тарихий лойиҳаси сифатида баҳоланмоқда. Унинг умумий қиймати миллиардлаб долларга тенг бўлиб, бу ҳаракат Хитойнинг 2030-йилгача Ойга қадам қўйиш режасига тўғридан-тўғри жавоб сифатида кўрилмоқда.

"Артемис II" — дастур доирасидаги илк одамлар иштирокидаги парвоздир. Астронавтлар 10 кун давомида Ой атрофида ҳаракат қилади, аммо бу сафар қўниш режалаштирилмаган. Шу билан бирга, бу миссия 1972 йилдан буён илк бор Ер орбитасидан анча узоққа чиқадиган одамли парвоз сифатида тарихга кириши кутилмоқда.

Миссияда астронавтлар НАСАнинг 98 метрли Space Launch System (SLS) ракета тизими ва замонавий “Орион” капсуласида парвоз қиладилар. Учиш Флоридадаги машҳур Кеннеди космик марказидан амалга оширилади. Энг муҳим жиҳати – бу SLS ва “Орион”нинг инсонлар билан дастлабки парвози бўлади.

"Артемис II" миссияси кенг қамровли “Артемис III” учун муҳим синов босқичи ҳисобланади. НАСАнинг режасига кўра, 2027 йилда “Артемис III” доирасида астронавтлар Ой юзига қўнишлари кутилмоқда. Бу босқичда SpaceX компаниясининг махсус ишлаб чиқилган Starship ракета тизими қўлланилади.

Мутасаддилар таъкидлашича, агар миссия муваффақиятли ўтса, бу келажакда Марсга ҳам одам юбориш йўлини очади. Инсонзот тарихида янги давр бошланиши мумкин, ва “Артемис II” ана шу йўлдаги энг катта қадамлардан бири сифатида кўрилаяпти.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » НАСА 2026 йил февраль ойида Ойга илк экипажли парвозни амалга оширади