Қорақалпоғистонда 4 тонна олтин топилди: энг қизиғи, ҳудуднинг 80 фоизи ҳали ўрганилмаган

Қорақалпоғистонда 4 тонна олтин топилди: энг қизиғи, ҳудуднинг 80 фоизи ҳали ўрганилмаган

Қорақалпоғистонда олтин қазиб олиш ва қайта ишлашга ихтисослашган йирик кластер ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Ҳудуддаги "Урусой" конида 4 тонна олтин захираси аниқлангани маълум қилинди. Лойиҳа амалга оширилиши билан геологик-қидирув ишлари ҳам кенгайтирилади.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳасида Қорақалпоғистонда олтин қазиб олиш ва уни қайта ишлаш кластерини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган.

Лойиҳа доирасида нафақат мавжуд конни ўзлаштириш, балки янги истиқболли ҳудудларни аниқлаш учун геологик-қидирув ишларини кучайтириш кўзда тутилган.

Энг қизиқ жиҳати: ҳудуднинг геологик жиҳатдан ўрганилган қисми ҳозирча атиги 20 фоизни ташкил этади. Бугунги маълумотларга кўра, кон қидириш ва қазиб олиш ишлари олиб борилаётган майдон 200 гектарни ташкил этади. Янги кластер ишга туширилиши эса ҳудуддаги иқтисодий фаолликни ошириши ва 1000 га яқин янги иш ўрни яратилишига хизмат қилиши кутилмоқда. Шундай қилиб, Қорақалпоғистоннинг катта қисми ҳали тўлиқ геологик ўрганилмаган. Шу сабабли келгусидаги қидирув ишлари давомида янги кон ва фойдали қазилма захиралари аниқланиши эҳтимоли мавжуд.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар