Татаристонда "Ҳалол" деб сотилган колбаса маҳсулотидан чўчқа ДНКси аниқланди

Татаристонда "Ҳалол" деб сотилган колбаса маҳсулотидан чўчқа ДНКси аниқланди

Татаристонда "Ҳалол" белгиси билан сотилган қайнатма колбаса лаборатория текширувидан ўтказилгач, унинг таркибидан кутилмаган ҳайвонларга тегишли ДНК излари топилди. Маҳсулот Елабуга гўшт-консерва комбинатида ишлаб чиқарилгани айтилмоқда.

Текширувдан ўтказилган «мол гўштидан тайёрланган» қайнатма колбаса намунасида чўчқа, курка ва отга тегишли ДНК аниқланган.

Қизиғи, аниқланган ҳайвонларнинг ҳеч бири маҳсулот ёрлиғида кўрсатилмаган.

Энг катта савол эса "Ҳалол" белгиси билан сотилган маҳсулотдан чўчқа ДНКси қандай аниқлангани бўлиб қолмоқда. Ҳозирча ҳайвонларга тегишли ДНК излари колбаса таркибига қандай тушиб қолгани расман аниқланмаган.

Мутахассислар бундай ҳолатнинг эҳтимолий сабабларидан бири сифатида ишлаб чиқариш жараёнида турли маҳсулотлар учун бир хил ускуналардан фойдаланилиши ёки санитария талабларига етарлича риоя қилинмаслигини кўрсатмоқда.

Маҳсулот ёрлиғида колбаса таркибида аниқланган ҳайвон турлари кўрсатилмаган. Шу сабабли лаборатория натижалари маҳсулот таркиби ва унинг ёрлиқланиши бўйича қўшимча саволларни юзага келтирган.

Ҳозирча эса ДНКнинг маҳсулотга қандай тушгани ва бунинг учун ким масъул экани бўйича якуний хулоса берилмаган.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар