date

Лавров ва Рубио Нью-Йоркда Украина кризиси юзасидан учрашди

Лавров ва Рубио Нью-Йоркда Украина кризиси юзасидан учрашди

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳамда АҚШ давлат котиби Марко Рубио 24 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси доирасида муҳим учрашув ўтказди. Муҳокамалар бир соатга ҳам етмаган қисқа давом этди, аммо уларнинг мазмуни халқаро жамоатчилик диққатини ўзига тортди, деб ёзади Meduza.

АҚШ Давлат департаменти маълумотларига кўра, Рубио учрашувда президент Доналд Трампнинг “қотилликларни тўхтатиш ва Москва Россия-Украина урушига барқарор ечим топиш учун зарур қадамлар ташлаши керак” деган чақириқларини яна бир бор такрорлаган. Унинг фикрича, Вашингтон можарони фақат дипломатик йўл билан ҳал қилишни устувор вазифа деб ҳисоблайди.

Россия ТИВ эса ўз баёнотида икки томон Украинадаги вазиятни бартараф этиш борасида фикр алмашганини билдирди. Лавров, хусусан, Москва АҚШ билан “инқирознинг илдиз омилларини бартараф этиш учун қўшма ҳаракатларни мувофиқлаштиришга тайёр” эканини таъкидлади. Шу билан бирга, у “мавжуд можарони чўзишга хизмат қиладиган сунъий схемалар Россия учун мутлақо мақбул эмас”лигини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, Сергей Лавров ва Марко Рубио бундан аввал 10 июль куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда ҳам учрашган эдилар. Ўша пайтда ҳам асосий мавзулардан бири Украина бўйича глобал келишувлар масаласи бўлган эди.

Шу тариқа, Нью-Йоркдаги сўнгги музокаралар икки йирик давлат ўртасида Украина масаласида ёндашувлар кескин фарқ қилаётганини яна бир бор кўрсатиб берди. Шу билан бирга, диалогнинг ўзиёқ урушни тўхтатиш йўлида дипломатия ҳали ҳам муҳим ўрин тутаётганидан дарак бермоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лавров ва Рубио Нью-Йоркда Украина кризиси юзасидан учрашди