Хитойлик олимлар Ой тупроғидан қурилиш ғиштларини тайёрлай оладиган дунёдаги илк қурилма прототипини ишлаб чиқишди. Янги дастгоҳ Хэфэй шаҳридаги Бутунжаҳон ишлаб чиқариш саноати конференциясида тақдим этилгани ҳақида “Синьхуа” хабар берди.
Маълумотларга кўра, қурилма қуёш энергиясида ишлайди ва нурларни 3000 марта кучлироқ фокуслайди. Бу жараён натижасида реголит эритилиб, мустаҳкам ғиштларга айлантирилади.
Мутахассислар фикрича, Ойда тўғридан-тўғри қурилиш материаллари тайёрлаш — станция ва инфратузилма қуришда асосий қадам ҳисобланади. Лойиҳа 2035 йилга қадар база мажмуаси қурилишини, 2040 йилларда эса кенгайтиришни назарда тутади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар