date

Шри-Ланкада етти буддавий роҳиб вафот этди

Шри-Ланкада етти буддавий роҳиб вафот этди

Шри-Ланканинг Пансиягама ҳудудида жойлашган На Уяна монастирига тегишли йирик фожеа қайд этилди. Маълумотларга кўра, 24 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 21:00 ларда содир бўлган телеферик ҳалокатида етти буддавий роҳибнинг ҳаёти узилди. Бу ҳақда Daily Mirror нашри хабар берди.

Тасдиқланган маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида Россия, Руминия ва Ҳиндистон фуқаролари ҳам бор. Жабрланувчиларнинг жасадлари Гокарелла ва Курунегала шифохоналарига етказилган.

Ҳодиса пайтида жами 13 нафар роҳиб муқаддас жойда диний маросимларни бажариб, монастирга қайтаётган бўлган. Икки роҳиб вагондан сакраб тушгани натижасида енгил жароҳат олган, яна тўрт киши оғир ҳолатда шифохонага етказилган.

Расмий манбаларнинг дастлабки маълумотларига кўра, фожеа телеферикни тортиб турувчи асосий кабелнинг узилиши сабабли юз берган. Айни пайтда Пансиягама полицияси ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатларини давом эттирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шри-Ланкада етти буддавий роҳиб вафот этди