date

Афғонистонда аёлларга эркак стоматолог хизматидан фойдаланиш тақиқланди

Афғонистонда аёлларга эркак стоматолог хизматидан фойдаланиш тақиқланди

Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрида “Толибон” ҳукумати навбатдаги янги чекловни амалга оширди. Янги қоидага кўра, эндиликда аёллар стоматология муассасаларида фақатгина аёл шифокорларга мурожаат қилиши мумкин. Эркак стоматологлар хизматидан фойдаланиш эса қатъиян ман этилди.

Хорижий оммавий ахборот воситалари ёзишича, “Толибон” вакиллари бир нечта стоматология клиникаларига кириб, эркак шифокорлар томонидан даволанаётган аёлларни муассасадан чиқариб юборган. Ушбу қарор давлат ва хусусий тиббиёт марказларига ҳам бирдек татбиқ этилгани айтилади.

Маълумки, 2021 йилда “Толибон” ҳокимиятни эгаллагандан буён мамлакатда аёллар ҳуқуқлари тобора кескин чекланмоқда. Масалан, қизларнинг мактаб ва олий таълим муассасаларида ўқиши ман этилган, кўплаб давлат идораларида ишлаш имконияти йўққа чиқарилган, шунингдек, кўнгилочар масканлар ва жамоат жойларига кириши тақиқланган.

Халқаро ташкилотлар ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари мазкур қарорни қаттиқ танқид қилмоқда. Мутахассислар бу чеклов аёлларнинг соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқини бузиши, тиббий ёрдамдан маҳрум қолиши ва жамиятда гендер тенгсизликни янада кучайтириши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

Экспертлар фикрича, бу каби чекловлар нафақат аёлларнинг шахсий эркинликларига зарба бермоқда, балки бутун мамлакатнинг ижтимоий тараққиётига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистонда аёлларга эркак стоматолог хизматидан фойдаланиш тақиқланди