
Украинага етиб келган АҚШ десантчилари гуруҳи маҳаллий ҳарбий хизматчилар билан ўқув машғулотлари олиб боради. Бу ҳақда АҚШнинг Киевдаги элчиси Жеффри Пайетт Твиттер ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилган, деб "Kun.uz" хабар бермоқда.
“АҚШнинг 173-бригадаси десантчилари Украина ҳарбийлари билан ўқув машғулотлари ўтказиш учун етиб келди”, – дейилади хабарда.
Апрель ойида Украина ҳарбийлари америкалик мутахассислар иштирокида машғулотлар ўташи ҳақида президент матбуот котиби Святослав Цеголко баёнот берган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар