Сан-Францисколиклар ғазабини океан бўйида биргаликда бақириб чиқарди

Сан-Францисколиклар ғазабини океан бўйида биргаликда бақириб чиқарди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Сан-Франсискода 100 дан ортиқ аҳоли ўзларининг тўпланиб қолган салбий ҳис-туйғуларини Тинч океани бўйида баланд овозда бақириб чиқаришди.
  • "Денгиз бўйидаги қаттиқ бақириқ" деб номланган ушбу тадбирни Дениел Иган ташкил этди ва унда уй-жой ижарасининг қимматлаши ҳамда сунъий интеллект каби муаммолар сабаб бўлган норозиликлар ифода этилди.

АҚШнинг Сан-Франциско шаҳрида 100 нафардан ортиқ аҳоли ғазаб, асабийлик ва тўпланиб қолган салбий ҳис-туйғуларини одатдагидан мутлақо бошқача усулда чиқариш учун Тинч океани бўйида йиғилди. Улар океанга қараган ҳолда биргаликда баланд овозда бақириб, ўз ҳиссиётларини намоён қилди.

Ўзига хос тадбир “Guttural Scream at the Sea”, яъни шартли равишда “Денгиз бўйидаги қаттиқ бақириқ” деб номланган. Уни маҳаллий аҳоли вакили Дэниел Иган Ocean Beach яқинида ташкил этган.

Иганнинг айтишича, у аввалнинг ўзи кучли бақириш истагини ҳис қилган. Шу боис бошқаларни ҳам бирлаштириб, тўпланган ҳиссиётларни биргаликда чиқариш ғоясини илгари сурган.

Тадбир эълонида иштирок этиш сабаблари сифатида уй-жой ижарасининг қимматлаши, сунъий интеллект сабаб юзага келаётган норозилик, ғазаб ва шунчаки бақиргандан кейин инсон ўзини енгил ҳис қилиши каби омиллар келтирилган.

Энг баланд бақирган иштирокчи ким бўлди?

Коллектив бақириқдан олдин иштирокчилар ўртасида махсус танлов ҳам ташкил этилган. Унда қатнашчиларнинг овоз баландлиги, бақириш давомийлиги ва услуби баҳоланган.

Танловда Оливия Гульельмотто ғолиб бўлди. Унинг бақириғи 121,9 децибел даражасида қайд этилган. Бу натижа дунё рекорди ҳисобланган 129 децибел кўрсаткичидан бироз паст.

Ғолибга соврин сифатида кичик рупор берилган.

Оливия ўзининг баланд бақириғи муайян бир муаммо ёки воқеага бағишланмаганини таъкидлади.

“Бу бирор битта нарса учун эмас, бутун дунё учун эди”, — деди у.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, ноодатий тадбир иштирокчиларга кундалик ҳаётда йиғилиб қолган ҳиссиётларни очиқ ифода этиш ва ўзини бироз енгил ҳис қилиш имконини берган.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар