date

АҚШнинг янги иммиграция сиёсати: 19 давлат фуқароларига тақиқ қўйилди

АҚШнинг янги иммиграция сиёсати: 19 давлат фуқароларига тақиқ қўйилди
АҚШ ҳукумати 19 та давлат фуқароларининг иммиграция аризаларини кўриб чиқишни тўхтатди. Бу чекловлар асосан Эрон, Судан, Ливия, Сомали, Афғонистон, Туркманистон, Куба ва Венесуэла фуқароларига тааллуқлидир.

АҚШ президенти Доналд Трамп 2023-йил июн ойида ушбу мамлакат фуқароларига Қўшма Штатларга киришни чеклашни жорий қилган эди. Янги қарор, асосан, Green Card ва фуқаролик дастурлари орқали иммиграция қилиш учун берилган аризаларни қамраб олади. 2-декабрь куни, баъзи иммигрантлар уларнинг Green Card суҳбатлари бекор қилинганини билдирди.

Чекловларнинг кучайтирилиши Вашингтонда Оқ уй яқинида содир бўлган отишмадан сўнг амалга оширилди. Ҳодиса натижасида Миллий гвардиянинг ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди, яна бир нафари эса оғир яраланди. Полиция маълумотларига кўра, гумонланувчи Афғонистон фуқароси бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » АҚШнинг янги иммиграция сиёсати: 19 давлат фуқароларига тақиқ қўйилди