date

Вабо Конгони эгаллади: минглаб болалар хавф остида

Вабо Конгони эгаллади: минглаб болалар хавф остида

Конго Демократик Республикасида вабо эпидемияси жиддий тус олиб бормоқда. Расмий маълумотларга кўра, жорий йилнинг охирги 9 ойи давомида 64 427 та вабо ҳолати қайд этилган. Касалликдан 1888 нафар бемор ҳаётдан кўз юмган. Энг ташвишлиси — беморларнинг катта қисми болалар бўлиб, 14 818 нафар ўсмир касалликка чалинган, улардан 340 нафари вафот этган.

Эпидемия аллақачон мамлакатнинг 26 провинциясидан 17 тасига тарқалиб улгурган. Энг йирик ўчоқлардан бири пойтахт Киншаса ҳисобланади. Мутахассислар вазиятнинг кескинлашаётганини, давлат даражасидаги фавқулодда чоралар зарурлигини таъкидлашмоқда.

Соғлиқни сақлаш мутасаддиларига кўра, вабонинг олдини олиш мумкин. Бунинг учун ичимлик суви таъминоти, санитария тизими ва тиббий хизмат сифати юқори хавфли ҳудудларда тубдан яхшиланиши керак. Касаллик асосан вабо вибриони билан зарарланган сув ёки озиқ-овқат орқали юқади.

ЖССТнинг эътирофича, дунёда ҳар йили 1,4 миллион киши тоза сув ва санитария шароитларининг етишмаслиги оқибатида вафот этади. Шу сабаб, айниқса болалар яшайдиган ҳудудларда профилактика чораларини кучайтириш жуда муҳим.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Вабо Конгони эгаллади: минглаб болалар хавф остида