date

Венесуэла нефти ортилган ўнлаб танкерлар яширинча мамлакат сув ҳудудини тарк этди

Венесуэла нефти ортилган ўнлаб танкерлар яширинча мамлакат сув ҳудудини тарк этди

Венесуэла нефти ортилган қарийб ўнта танкер ўзига тегишли белгилар ва байроқларни яширган ҳолда мамлакатнинг ҳудудий сувларидан пинҳона чиқиб кетди. Бу ҳолат АҚШнинг кенг кўламли амалиёти фонида юз берди: унда Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг турмуш ўртоғи қўлга олиниб, мамлакатдан олиб чиқиб кетилгани айтилади. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

TankerTrackers.com маълумотига кўра, портлардан чиққан кемаларнинг барчаси АҚШ санкция рўйхатларида бор. Сунъий йўлдош тасвирлари камида тўртта танкер Маргарита ороли яқинидаги денгиз чегараси орқали шимол томонга йўл олганини қайд этган.

Хомашё экспорти Делчи Родригес бошчилигидаги вақтинчалик ҳукумат учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга экани таъкидланмоқда. 2025 йил декабридан жорий этилган нефть блокадаси юк жўнатмаларини деярли тўхтатиб қўйгани, натижада ортиқча ёқилғи танкерлар ичида тўпланиб, PDVSA давлат компанияси ишини издан чиқаргани билдирилади.

Ҳокимият алмашгани ва ҳарбий аралашувга қарамай, АҚШ эмбаргони сақлаб қолган. Бироқ Дональд Трамп ўтиш даврида асосий харидорлар, жумладан Хитой, нефть харидини давом эттиришини айтган.

Ҳозирги танкерлар чиқиши келишилган қадамми ёки санкцияларни бевосита четлаб ўтишми — бу масала очиқ қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 3 январга ўтар кечаси АҚШ Каракасдаги бир қатор объектларга, жумладан авиация ва ҳарбий базаларга зарбалар берган. Трамп “кенг кўламли операция” ўтказилганини тасдиқлаб, Мадуро ва унинг турмуш ўртоғи қўлга олиниб, мамлакатдан олиб чиқиб кетилганини маълум қилган.

Европа Иттифоқи эса вазиятни диққат билан кузатаётгани ва Мадуро легитимлиги масаласида аввалги позициясини сақлаб қолаётганини билдирган. ОАВ хабарларига кўра, Мадуро ва рафиқаси кучайтирилган қўриқлов остида Нью-Йоркдаги федерал судга етказилган.

Яқин соатларда уларга наркотерроризм, кокаин контрабандаси, қурол сақлаш ҳамда АҚШга қарши фитна доирасида пулемёт ва портловчи мосламаларга эга бўлишга уриниш бўйича айбловлар эълон қилиниши кутилмоқда. ОАВ уларни умрбод қамоқдан тортиб ўлим жазосигача бўлган жаза кутиши мумкинлигини ёзмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Венесуэла нефти ортилган ўнлаб танкерлар яширинча мамлакат сув ҳудудини тарк этди