date

Трамп Гренландия масаласида божлардан воз кечди

Трамп Гренландия масаласида божлардан воз кечди

АҚШ президенти Доналд Трамп Гренландия атрофидаги вазият сабаб Европа давлатларига нисбатан савдо божларини жорий этиш режасини бекор қилди. Бу қарор Давос шаҳрида ўтказилган Жаҳон иқтисодий форуми доирасида НАТО бош котиби Марк Рютте билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг қабул қилинди.

Трампнинг маълум қилишича, томонлар Гренландия ҳамда бутун Арктика минтақасига оид келгуси ҳамкорлик бўйича умумий ёндашув ва келишув асосларини шакллантиришга эришган.

«Агар бу қарор ҳаётга татбиқ этилса, у Америка Қўшма Штатлари ва НАТОга аъзо барча мамлакатлар учун жуда ижобий самара беради. Шу боис 1 февралдан кучга кириши режалаштирилган тарифларни жорий этмайман», — дея таъкидлади АҚШ раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Доналд Трамп феврал ойидан бошлаб Дания, Буюк Британия, Норвегия, Швеция, Франция, Германия, Нидерландия ва Финляндиядан АҚШга олиб кириладиган барча маҳсулотларга 10 фоизлик савдо божи жорий этилиши мумкинлигини билдирган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Трамп Гренландия масаласида божлардан воз кечди