date

Филиппинда паром ҳалокати 15 кишининг умрига зомин бўлди

Филиппинда паром ҳалокати 15 кишининг умрига зомин бўлди

Филиппиннинг жанубида йўловчи ташувчи Trisha Kerstin 3 пароми чўкиб кетиши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди. Яна 43 нафар йўловчи бедарак йўқолганлар рўйхатида. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

Xinhua хабарига кўра, ҳодиса 26-январ, душанба куни Балук ороли яқинида, Басилан провинсиясида маҳаллий вақт билан соат 01:50 атрофида содир бўлган.

Қидирув-қутқарув ишлари давомида 317 киши қутқариб қолинган. Ҳозирча омон қолганларни излаш давом этмоқда.

Соҳил қўриқлаш хизмати вакиллари дастлабки тахминларга кўра, паром техник носозликлар сабаб фалокатга учраган бўлиши мумкинлигини билдирган.

Аввалроқ Таиландда Пукет соҳиллари яқинида сайёҳларни олиб кетаётган катер балиқчи кемаси билан тўқнашиб, чўкиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Катер бортида 55 киши, жумладан Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси бўлган. Уларнинг икки нафари енгил тан жароҳати олган, аҳволи барқарор деб баҳоланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Филиппинда паром ҳалокати 15 кишининг умрига зомин бўлди