Испанияда поезд ҳалокати сабаб уч кунлик мотам эълон қилинди

Испанияда поезд ҳалокати сабаб уч кунлик мотам эълон қилинди

Испанияда ўнлаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлган темирйўл ҳалокати муносабати билан уч кунлик расмий мотам эълон қилинди. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Педро Санчес 28 октябрь куни маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, мотам 29 октябрдан 31 октябргача давом этади. Мотам кунлари бутун мамлакатни қамраб олади.

«Испания қайғуда ва жабрланганларни бағрига босади. Испания ҳукумати ва бутун давлат жабрланганлар ҳамда уларнинг оилалари билан бирга», — деди Санчес.

Фожиа Толедо провинциясидаги Урда шаҳри яқинида Renfe ва Iryo компанияларига тегишли икки тезюрар поезд тўқнашиши оқибатида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, поездлардан бири тўхтаб турган иккинчи поездга бориб урилган. Ҳодисанинг сабаблари юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳалокат оқибатида камида 68 киши ҳалок бўлган, 179 киши жароҳатланган. Улардан 50 га яқини оғир тан жароҳати олган. Яна 30 нафар йўловчининг жароҳати енгилроқ. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилди. Қутқарув ишлари давомида қурбонлар сони ўзгариши мумкинлиги билдирилган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар